Тошкентда автобус иштирокида ЙТҲ содир бўлди
3-саҳифа
−
24 Август 2022
6717Бугун, 24 август куни пойтахт Тошкентнинг Юнусобод туманида йўловчи автобуси, Damas ва Matiz автомобиллари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Оқибатда 4 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар бермоқда.
Воқеа соат 17:00 ларда Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Тошкент халқа айланма йўли кўчасида қайд этилди. 1978 йилда туғилган Т.Ш. бошқарувидаги SAZ LE60 русумли йўловчи ташувчи автобус, 1981 йилда туғилган У.Р. бошқарувидаги Damas ва 1988 йилда туғилган М.Р. бошқарувидаги Matiz транспорт воситалари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ оқибатида Matiz ҳайдовчиси, Damas йўловчиси ва автобуснинг икки нафар йўловчиси тан жароҳати олиб, шифохона олиб борилган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь