Тошкентда автобус бутунлай ёниб кетди
3-саҳифа
−
20 Июль 16794 1 дақиқа
Бугун, 20 июль куни Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида 18-автосаройга қарашли 64-рақамли автобус ёниб кетди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, соат 12:44 да Учтепа туманининг Бирлик мавзесида автобусда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.
Ёнғин-қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 12:50 да етиб бориб, ёнғин соат 12:53 да ўчирилган. ФВБ берган маълумотга кўра, ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида автобус бутунлай ёниб кул бўлганди.
Live
БарчасиХовос туманида ҳоким алмашди
09 Декабрь