Тошкентда автобус бутунлай ёниб кетди

Crime

image

Бугун, 20 июль куни Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида 18-автосаройга қарашли 64-рақамли автобус ёниб кетди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, соат 12:44 да Учтепа туманининг Бирлик мавзесида автобусда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.

Ёнғин-қутқарув  экипажлари айтилган манзилга соат 12:50 да етиб бориб, ёнғин соат 12:53 да ўчирилган. ФВБ берган маълумотга кўра, ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида автобус бутунлай ёниб кул бўлганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends