Тошкентда автобус ҳайдовчилари ўртасида жанжал содир бўлди
3-саҳифа
−
04 Июнь 2022
10893Ижтимоий тармоқларда жамоат транспорти ҳайдовчилари ўртасида юзага келган можаро акс этган видео тарқалмоқда. Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати ҳолат бўйича расмий маълумот берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 1 июнь куни, Юнусобод туманидаги савдо маркази ёнида жойлашган автобуслар тўхташ бекатида, автобус ҳайдовчиси 31 ёшли Т.К. (01 646 АСА), шунингдек, иккинчи автобус ҳайдовчиси 43 ёшли А.У. (01 224 CGA) ва автобус кондуктори 25 ёшли М.Г. ўртасидаги оғзаки жанжал юзага келган, шу ерда бўлган бошқа фуқаролар томонидан ушбу можаро тўхтатилган.
Ушбу ҳолат юзасидан автобус ҳайдовчилари Т.К. ва A.У.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасига (“Майда безорилик”) асосан баённома расмийлаштирилган. Тўпланган ҳужжатлар эса Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судига тақдим этилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь