Тошкентда автобус ҳайдовчилари дўппида иш бошлади
Жамият
−
31 Январь 6837 1 дақиқа
Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқовнинг давлат ташкилотлари, бошқарма ва муассасаларида ҳар жума куни “Миллий либослар куни” нишонланишини назарда тутувчи қарорига биноан бугун, 31 январь куни автобус ҳайдовчилари бошида дўппи билан иш бошлади. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” матбуот хизмати хабар берди.
“Пойтахт аҳолиси ва меҳмонларига, шаҳар автобуслари йўловчиларига миллий қадриятларимизни намойиш этиш мақсадида бугун 67- ва 91-сонли йўналишларда фаолият олиб бораётган автобус ҳайдовчилари ўзбек миллий бош кийими дўппи кийиб, ўз ишини бошлади”, дейилади хабарда.
Шунингдек, аёл ҳайдовчилар ҳам миллий либосда иш бошлаган.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда Ўзбекистон Маданият вазири Озодбек Назарбеков эндиликда вазирлик ходимлари ишга ўзбек миллий бош кийими дўппида боришини маълум қилганди.
Моҳимбегим Маъруфалиева
Live
Барчаси