Тошкентда анчадан бери ёпиқ турган йўл қайта очилади
Жамият
−
05 Январь 2021
6512Тошкент шаҳрида кўпдан бери ёпиқ турган йўлни қайта очиш ишлари бошланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар бермоқда.
Унга кўра, Йўл ҳаракати қатнашчиларига қулайликлар яратиш мақсадида Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги Паркент кўчасидан Мустақиллик кўчасига ўтиш йўлини очиш ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, ушбу йўлда пиёда ва велосипедчилар ҳаракати учун алоҳида йўлаклар ташкил этиш режалаштирилган.
LiveБарчаси