Тошкентда аэропорт яқинида кран қулаши оқибатида ҳайдовчи оғир жароҳат олди

3-саҳифа

image

Кеча, 4 август куни Тошкент халқаро аэропорти яқинида кўтарма кран қулаб тушиши оқибатида машина бошқарувида бўлган фуқаро оғир тан-жароҳатлари билан шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.

Билдирилишича, аэропортнинг кириш-чиқиш жойига байроқ ўрнатилаётган пайтда кран оғирликни кўтара олмаган. Оқибатда руль бошқарувида бўлган 1980 йил туғилган Ғ.Л оғир тан-жароҳатлари билан Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг кўп тармоқли клиникасига жойлаштирилган.

Беморнинг аҳволига ойдинлик киритиш мақсадида QALAMPIR.UZ клиника бош шифокори Санжарбек Маткаримов билан боғланди. Унинг айтишича, 44 ёшли беморга кечанинг ўзида шифокорлар томонидан бирламчи ёрдам кўрсатилган ва у операция қилинган.

“Қориндаги жигар ва ичакнинг ёрилган қисмлари тикилган. Шунингдек, фуқаро ўнг оёғининг эзилган жойида жарроҳлик амалиёти амалга оширилган. Чап қўл елкасида ҳам суяк синиши кузатилган ва вақтинчалик гипс қилинган. Чап оёқнинг сон суяги синган ва бугун, 5 август куни иккинчи босқич операцияси режалаштирилган. Таъкидлаш лозимки, ҳозирда Ғ.Л. ҳушига келган”, дейди шифокор.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент ҳайдовчи аэропорт кран

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made