Тошкентда адвокат 5 минг доллар пора билан ушланди
3-саҳифа
−
04 Ноябрь 2022
7890Давлат хавфсизлик хизмати томонидан Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда Тошкентда 5 минг доллар пора олаётган адвокат қўлга олинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Қайд этилишича, ДХХ томонидан Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда адвокатлик фирмаси адвокати ўзининг ҳимоясида бўлган фуқарони, танишлари орқали жиноий жавобгарликка тортмаслик эвазига 5 минг доллар олган вақтида ушланган. Унинг танишига Жиноят Кодексининг 251-1-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган бўлган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Наманганда ўзини Давлат хавфсизлик хизмати ходими сифатида таништирган шахс пора олаётганда ушлангани ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси