Наманганда ДХХнинг сохта ходими пора олаётганда ушланди
3-саҳифа
−
04 Ноябрь 2022
7749Наманганда ўзини Давлат хавфсизлик хизмати ходими сифатида таништирган шахс пора олаётганда ушланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар берди.
ДХХ томонидан Наманган вилоятининг Давлатобод туманида ўтказилган тезкор тадбирда ўзини ДХХ ходими дея таништирган шахс маҳаллий фуқародан 5 минг доллар пора олаётган вақтида ушланган.
У мазкур фуқаронинг танишига нисбатан тайинланган 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазосини бошқа енгилроқ жазо турига ўзгартириб беришни ваъда қилган.
Қайд этилишича, сохта ходим муқаддам фирибгарлик билан боғлиқ содир этган жиноятлари учун бир неча бор судланган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь