Наманганда ДХХнинг сохта ходими пора олаётганда ушланди

Crime

image

Наманганда ўзини Давлат хавфсизлик хизмати ходими сифатида таништирган шахс пора олаётганда ушланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар берди. 

ДХХ томонидан Наманган вилоятининг Давлатобод туманида ўтказилган тезкор тадбирда ўзини ДХХ ходими дея таништирган шахс маҳаллий фуқародан 5 минг доллар пора олаётган вақтида ушланган.

У мазкур фуқаронинг танишига нисбатан тайинланган 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазосини бошқа енгилроқ жазо турига ўзгартириб беришни ваъда қилган.

Қайд этилишича, сохта ходим муқаддам фирибгарлик билан боғлиқ содир этган жиноятлари учун бир неча бор судланган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Tags

Rate Count

203

Rating

3

Rate this article

Share with your friends