Тошкентда аҳолидан ундирилган 97,7 млн сўм коммунал тўлов “еб юборилди”

3-саҳифа 4348
image

Тошкентда аҳолидан коммунал тўловлар учун йиғилган 97,7 миллион сўмни ўзлаштирган хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати моддий жавобгар шахслари аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди. 

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган. 

Унда туманидаги Сергели-5 мавзесидаги 6 та кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи “A.B.” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати моддий жавобгар шахслари хонадон эгаларидан коммунал тўловлар учун йиғилган 97,7 млн сўмни банк кассасига кирим қилмасдан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 80
Рейтинг: 3
t
×