Тошкентда 95 миллионлик ремдесивирни ноқонуний пуллаётган икки йигит қўлга тушди
3-саҳифа
−
26 октябр 2020 11848 1 дақиқа
ИИВ ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга курашиш департаментининг Тошкент шаҳар бошқармаси ва Яккасарой тумани ҳудудий бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда 30 қути ремдесивир дорисини 95 миллион сўмга сотаётган шахслар қўлга қўлга олинди. Бу ҳақда “Ўзбекистон 24” телеканалида хабар берилди.
Тезкор тадбир давомида икки нафар фуқаро Бангладешда ишлаб чиқарилган ва Ўзбекистон ҳудудига айланма йўллар билан олиб кирилган 50 дона ремсивир, ремдесивир, бемсивир дори воситаларини қонунга зид равишда ҳар бир донасини 1 миллион 900 минг сўмдан ҳисоблаб, жами 95 миллион сўмга сотишга келишиб, шундан 30 донасини бераётиб пулларни “харидор”дан санаб олаётган вақтда қўлга тушди.
Улардан жами 33 дона ремсивир, 22 қути курантил, 19 қути клексан 0,4 мг ва 4 дона клексан 0,6 мг хорижда ишлаб чиқарилган дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат бўйича икки нафар шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Live
БарчасиҚўйлиқда ҳам ёнғин содир бўлди
06 август
Ян Диоманде расман “Реал Мадрид”га ўтди
06 август