Тошкентда 9 ойда қанча жиноят содир этилгани маълум бўлди
Жамият
−
20 Октябрь 2021
4450Жорий йилнинг январт-сентябрь ойларида Тошкент шаҳрида 11 196 та жиноят содир этилди. Бу ҳақда халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг сессиясида маълум қилинди.
Cессияда шаҳар прокурорининг биринчи ўринбосари Икром Наримов, Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Муҳиддин Жўраев, шаҳар Суди раиси Эркин Хўжақулов, шаҳар Маъмурий суди раиси Улуғбек Алмамедовлар ҳисобот берган.
Қайд этилишича, пойтахтда фирибгарлик жиноятлари ортаяпти. Хусусан, ўтган даврда 11 196 та жиноят содир этилди. Уларнинг 4 318 таси ИИББ томонидан ўтказилган тезкор профилактик тадбирлар натижасида аниқланди. Жами жиноятларнинг фош этилиши 89,3 фоизни ташкил этади.
Шундан келиб чиқиб, ҳар бир туманда “жиноят ўчоғи”га айланган оғир маҳаллалар танлаб олиниб, қўшимча куч ва воситалар ажратилган. Шунингдек, профилактика инспекторларининг 1 143 дона электрон планшетларига “Е-маъмурий иш” мобил иловаси ўрнатилиб, маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича иш юритш электрон тартибга ўтказилган ва онлайн судлар йўлга қўйилган.
Таъкидланишича, судларга юридик ва жисмоний шахслардан жами 9 166 та мурожаат келиб тушган бўлиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5 055 тага кўп. Виртуал ва халқ қабулхоналари томонидан юборилган 4 189 та мурожаатлардан 4 050 таси кўриб чиқилиб, муаммони ҳал этиш чоралари кўрилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь