Тошкентда 9 кишида коронавирус аниқланди, пойтахтда карантин қоидалари кучайтарилди

Жамият 10269
image

Кеча, 23 июнь куни Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ 201 та ҳолат аниқланган бўлиб, улардан 30 нафари аҳоли орасида қайд этилган. Шундан 9 нафари Тошкентга тўғри келмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда. 

22 июнь куни Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тасдиқланган 146 нафар бемордан 5 нафари аҳоли орасида аниқланган бўлса, 23 июнь куни эса 201 нафар бемордан 30 нафари аҳоли орасида тасдиқланди. Икки кунлик маълумотга кўра, ҳам умумий касалланиш кўрсаткичи, ҳам аҳоли орасида коронавирусга чалиниш ҳолати кескин кўпайганини кўриш мумкин.

Кеча пойтахт Тошкентда аниқланган 9 нафар беморлар: 

•    “Асака банк” туман филиали ходими А.Ғ.да (тана ҳарорати кўтарилган ва поликлиникага мурожаат қилган);

•    “Ипак йўли банк” филиали ходими М.Э.да (шифохонага ётиш мақсадида намуна топширган);

•    Учтепа туманидаги автопарк ҳайдовчиси Б.А. (тана ҳарорати кўтарилган ва томоқда оғриқ бўлганлиги учун намуна топширган);

•    Олмазор туманидаги нафақадаги фуқаро Г.Н.;

•    Юнусобод туманида яшовчи Д.Х. (Республика шошилинч тез ёрдам илмий марказига бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши билан ётқизилган).

“Мазкур ҳолатдан келиб чиққан ҳолда Тошкент шаҳрида карантин қоидалари бирмунча кучайтирилди”, дейилади ССВ хабарида. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонга Коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг 22 июнь куни қабул қилинган қарорига кўра, Тошкент шаҳрида коронавирус инфекцияси аниқланган “қизил” ҳудудларни блокпостлар ўрнатган ҳолда маҳалла, даҳалар ва кўчалар кесимида ёпилиши, карантинга олинган фуқароларнинг уйи олдида 24 соатлик навбатчилик ташкил этилиши белгиланди.
 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 226
Рейтинг: 3.1
t
×