Тошкентда 9 балли зилзила рўй берадими? ФВВ изоҳ берди
Жамият
−
11 Февраль 2023 59905 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Тошкентда 9 магнитудали зилзила бўлиши кутилаётган ҳудудлар харитаси эълон қилингани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Тарқатилган харитада пойтахтдаги Чилонзор, Учтепа, Шайхонтоҳур, Олмазор, Яккасарой ва Юнусобод туманларида ер қимирлаши прогноз қилинган. Энг хавфсиз ҳудудлар сифатида Сергели, Бектемир, Мирзо Улуғбек туманлари келтирилган. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан расмий муносабат билдирилди.

“Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан бу маълумот эълон қилинмаган”, дейилади хабарда.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ишончли маълумотларни фақатгина уларнинг расмий манбаларидан олишларини сўрамоқда.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь