Тошкентда 7-синф ўқувчиси Tracker’ни “угон” қилди  

Жамият

image

Жорий йилнинг 2 ноябрь куни Тошкент шаҳрида 13 ёшли ўқувчи Tracker автомобилини олиб қочди. Бу ҳақда Ички ишлар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, машина эгаси ишдан қайтгач автомобилни одатдаги жойида очиқ қолдирган. Ярим тунда уйдан чиқиб кетган 7-синф ўқувчиси очиқ қолган автомобилни осонликча ўт олдирган.

“Кечқурун машина бор эди. Эрталаб ўғлим мактабга кетадиган вақт қарасам, машина йўқ”, дейди автомобиль эгаси.  

Хабарга кўра, қидирувга берилган машина топилган ва эгасига қайтарилган. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 ноябрь куни Тошкент шаҳрида шунга ўхшаш ҳолатга 25 ёшли қиз қўл урганди. У Nexia-3 русумли автомобилни ҳайдаб қочган. Ҳолат юзасидан “Тўсиб ушлаш” режаси эълон қилинган. Якунда қиз ҳам, автомобиль ҳам топилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

553

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг