Тошкентда 25 ёшли қиз Nexia-3’ни “угон” қилди

Жамият

image

Бугун, 1 ноябрь куни Тошкент шаҳрида 25 ёшли қиз Nexia-3 русумли автомобилни ҳайдаб қочди. Ҳолат юзасидан “Тўсиб ушлаш” режаси эълон қилинди. Бу ҳақда Ички ишлар Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди

Қайд этилишича, фуқаро К.М.га тегишли бўлган Nexia-3 русумли автомашина Чилонзор тумани 2 даха, 13 уй олдидан олиб қочилган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ пойтахт ва Тошкент вилояти миқёсида “Тўсиб ушлаш” режаси эълон қилиб, қидирув ишлари амалга оширган. Якунда, машина шу куннинг ўзидаёқ топилган. Дастлаб, Тошкент вилояти Паркент туманида кўзга ташланган қидирувдаги автомобиль ЙҲХБ ходимининг тўхташ ишорасига бўйсунмаган. Керакли чора тадбирлар амалга оширилиб, автомобиль тўхтатилган.

Дастлабки тергов олди суриштирув ишлари натижасига кўра, ушбу жиноятни 1996 йилда туғилган Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида яшовчи Т.Б томонидан содир этилганлиги маълум бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1122

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг