Тошкентда 63 ёшли эркак автобусда вафот этди

3-саҳифа

image

Бугун, 26 сентябр куни Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани ҳудудидаги "Беруний" метро бекатида турган автобусда 63 ёшли эркак вафот этди. Бу ҳақда Тошкент шаҳри ИИББ хабар берди.

Қайд қилинишича, соат тахминан 11:20 ларда "Беруний" метро бекатида турган автобусда йўловчининг (1961 йилда туғилган) соғлиғи ёмонлашиб қолган. Йўловчига ҳаво етмагани сабабли автобусдан ташқарига олиб чиқилган ва тез тиббий ёрдам чақирилган. Бироқ йўловчи тез тиббий ёрдам машинаси келгунига қадар вафот этган.

Билдирилишича, ҳолат юзасидан текширув ўтказилмоқда..

Шунингдек, Тошкент шаҳри ИИББ ЙҲХБ эркак транспорт воситаси уриб юборгани туфайли вафот этгани ҳақида тарқалган хабарларни рад қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг