Тошкентда 618 млн сўмлик газдан ўғринча фойдаланган иссиқхона аниқланди
3-саҳифа
−
10 Май 2024 4536 1 дақиқа
Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида 618,4 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.
Маълум қилинишича, департаментнинг Оҳангарон туман бўлими томонидан “Қибрайтумангаз” бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда “М.О.” МЧЖ масъул шахслари корхонанинг Қибрай туманида жойлашган иссиқхонада 412,2 минг кубометр табиий газдан ноқонуний фойдалангани фош бўлган. У давлат ва жамият манфаатларига 618,4 млн сўм зарар етказгани айтилмоқда.
“Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент вилоятида давлатга 16 млрд сўмлик зарар етказган майнерлар аниқланганди.
Live
Барчаси