Тошкентда 6 та машина устига дарахт ағдарилди
Жамият
−
18 Март 2022
9855Бугун, 18 март куни соат 07:22 ларда Тошкентнинг Учтепа туманида олтита машинани дарахт босиб қолди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилди.
Ҳодиса Учтепа тумани Чилонзор 23-мавзе 31-уй олдида юз берган. Воқеа жойига зудлик билан 1 та қутқарув экипажи етиб борган. Дарахт қулаши натижасида 6 та (Kia, Gentra, Nexia-3, Damas, Cobalt, “Нива”) енгил автомобиль шикастланган.
“Ҳозирда юзага келган вазият оқибатлари тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда бартараф этилмоқда. Ҳодиса оқибатида жабрланган ёки ҳалок бўлганлар йўқ”, дейилади вазирлик хабарида.
Шу билан бирга, ФВВ аҳолидан кучли шамол ва ёғингарчилик вақтида автотранспорт воситаларини дарахтлар остида қолдирмасликни сўраган.
Аввалроқ Тошкент шаҳридаги “Le Grand Plaza” (собиқ “Тата”) меҳмонхонаси яқинида катта дарахт қулаб, учта машинани босиб қолганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь