Тошкентда 5 та ширкат мансабдорлари коммунал тўловлар пулини “туя қилди”
3-саҳифа
−
24 Ноябрь 2022
4759Тошкент шаҳри Учтепа туманида коммунал тўловлар учун ундирилган пулларни ўзлаштирган ширкатлар аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, “Н.н.”, “М.с.”, “Б.с.”, “С.к.” ва “И.” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари мансабдор шахслари томонидан ҳудуддаги хонадон эгаларидан коммунал тўловлари учун жами 413,9 млн сўм ундирилган. Улар бу маблағларни кирим қилмасдан, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодекснинг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь