Тошкентда 5 та хусусий клиникага коронавирусни пуллик текширишга рухсат берилди

Жамият

image

Аввалроқ, Ўзбекистонда хусусий клиникаларда ҳам коронавирусга тест топшириш имконияти яратилиши ҳақида хабар берган эдик.

Тошкент шаҳар Санитария-эпидемиологик осойишталиги маркази раҳбари Малика Қудратхўжаеванинг берган маълумотига кўра, бугун, 25 июнга қадар Тошкент шаҳрида жойлашган “Тиббиёт дунёси”, “SWISS LAB”, “VITROS DIAGNOSTICS”, “GENOTEXNOLOGIYA” ва “AKFA MEDLINE” сингари нодавлат тиббиёт ташкилотлари ўз лабораторияларида коронавирус инфекциясини пуллик асосда текшириш хизматини ташкил этиш бўйича шартнома имзолашган.

Ушбу нодавлат тиббиёт муассасалари лабораторияларида яратилган шароитлар ўрганилиб, коронавирус инфекциясини текшириш учун белгиланган талабларга жавоб бериши тўғрисидаги тегишли хулосалар берилган.

Шунга кўра, Тошкентда биринчилардан бўлиб “Тиббиёт дунёси” МЧЖ ушбу йўналишдаги фаолиятини 24 июндан бошлаган. Қолган нодавлат тиббиёт ташкилотлари ҳам шу ҳафта ичида коронавирус инфекциясини пуллик асосда текширишни бошлашини маълум қилишган.

Маълумот учун, ўзбекистонда 25 июнь соат 17:00 ҳолатига 7 087 кишида коронавирус аниқланган. Уларнинг 4 775 нафари соғайган ва 20 нафари вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

211

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг