Тошкентда 5 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди
3-саҳифа
−
09 Сентябрь
3401Бугун, 9 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида 5 та автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабар берди.
Қайд этилишича, соат 09:10 ларда Мирзо Улуғбек тумани Мустақиллик шоҳ кўчасида қуйидаги автомашиналар тўқнашиши оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.
- 2002 йилда туғилган ҳайдовчи О.Т. бошқарувидаги Cobalt русумли автомашинаси;
- 1996 йилда туғилган ҳайдовчи Ф.Й. бошқарувидаги Tracker-2 русумли автомашинаси;
- 1998 йилда туғилган ҳайдовчи Т.Қ. бошқарувидаги Lacetti русумли транспорт воситаси;
- 1993 йилда туғилган ҳайдовчи О.З. бошқарувидаги Nexia-3 русумли транспорт воситаси;
- 1984 йилда туғилган ҳайдовчи Ш.А. бошқарувидаги Sko русумли автомашина.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳат олганлар йўқ.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилояти Пахтачи туманида учта автомобиль ва автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган эди.
LiveБарчаси