Тошкентда 5 та автомобиль иштирокида ЙТҲ бўлди

3-саҳифа

image

Бугун, 14 март куни Тошкент шаҳрида 5 та автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди. 

Воқеа пойтахтнинг Олмазор тумани Аҳмад Дониш кўчасида соат 19:40 ларда содир бўлган. 5 та автомашина: Lacetti, 3 та Cobalt ва Kinglong русумли автомашиналар тўқнашган. Йўл транспорт ҳодисаси оқибатида 3 нафар ҳайдовчи тан жароҳат олиб шифохонага олиб кетилган.

Ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 12 март куни Тошкент шаҳри Сергели туманида 2000 йилда туғилган ҳайдовчи Cobalt русумли автомашинани бошқариб кетаётганда руль бошқарувини йўқотган, оқибатда йўл четидаги реклама баннерига бориб урилганди. Ҳайдовчи тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Тошкент Cobalt Lacetti Kinglong

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг