12-сонли “Қўйлиқ деҳқон бозори – Бошлиқ мавзеси” автобус йўналишининг икки томонлама ҳаракати Фарғона йўли кўчасидан Толлимаржон, Сарикўл, Янги замон, А.Фитрат, А.С.Банокатий, Г.Алиев, Темирйўлчилар, Сарикўл, КҲЙ, Туркистон, Т.Шевченко, Нукус кўчалари орқали кейинги ҳаракати ўз йўналишини давом эттирган ҳолда ўзгартирилди;
Янги 196-сонли “Обод макон мажмуаси – Гулобод кўчаси” автобус йўналиши ташкил этилди. Ушбу йўналишда 2 та Исузу русумли автобуслар “Обод макон” мажмуаси аҳолиси билан келишилган ҳолда махсус ишлаб чиқилган ҳаракат жадваллари асосида ҳаракатланади.