Telegram
Биринчи билинг!
Жамият
−
11 Ноябрь 2021
2941Аввалроқ Тошкентнинг Чилонзор туманидаги Маҳмуджон Ғафуров кўчаси 5 кун муддатга автотранспорт воситалари ҳаракати учун ёпилгани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур кўча кеча, 10 ноябрь куни очилиши керак эди.
Бироқ Маҳмуджон Ғафуров кўчасида қўшимча таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли, ҳаракатланишнинг чекланиши яна 5 кунга узайтирилди.
Эндиликда ушбу кўча жорий йилнинг 15 ноябрь кунига қадар ёпиқ бўлади.
Шаҳар ҳокимлиги келтирилган ноқулайлик учун узр сўраган.
LiveБарчаси