Тошкентда 42 ёшли аёл ўз эрини пичоқлаб ўлдирди
Жамият
−
18 Июль 2019 8425 1 дақиқа
Жорий йилнинг 17 июль куни Тошкент шаҳрида 42 ёшли аёл 56 ёшли ўз эрини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар тарқатди.
Маълум бўлишича, кеч соат 21:45 ларда фуқаро 1977 йилда туғилган Д.П. Мирзо Улуғбек тумани, Қорасув-1 даҳасида жойлашган яшаш хонадонида шаърий никоҳдаги турмуш ўртоғи 1963 йилда туғилган Р.И. билан маст ҳолда жанжаллашиб қолади.
Ўрталарида келиб чиққан жанжал оқибатида Д.П. ошхона пичоғи билан Р.И.нинг чап кўкрак соҳасига бир маротаба уриб, қасддан ўлдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Д.П.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Live
Барчаси