Тошкентда 4000 намозхонни сиғдира оладиган масжид очилди
Жамият
−
03 Март 2021
15052Бугун, 3 март куни Тошкент шаҳар Олмазор туманида “Сирож солиҳ” масжиди очилди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабар бермоқда.
Маълумот ўрнида, ушбу масжид бир вақтда 4000 кишини ўз бағрига сиғдира олади. “Сирож солиҳ” масжиди Эклектика меъморий услубида яъни миллий ва замонавий услубларнинг ўзаро уйғунлиги асосида барпо этилган. Шунингдек, анжуманлар зали, веб-сайт фаолияти учун видеостудия каби қўшимча имкониятларга эга.
Аввалроқ, Ўзбекистонда 2021 йил умумий сиғими 43 мингдан ортиқ бўлган 13 та марказий масжид очилиши ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси