Тошкентда 4 та ёнма-ён уйда ёнғин чиқди
3-саҳифа
−
05 Апрель 2022
11326Бугун, 5 апрель куни соат 08:16 да Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани “Янги Камолон” МФЙ Янгиобод кўчасида жойлашаган бир-бирига туташ қурилган 4 та хонадонда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.
Маълум қилинишича, 6 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 08:23 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 08:52 да қуршаб олинган ва соат 09:11 да бартараф этилган.
Ёнғин натижасида хонадонларнинг тахминан 400 кв.м. майдонда томи ва шифт қисми ёнган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Воқеа жойига шаҳар ФВБ раҳбарияти ва туман ФВ бўлими раҳбар ходимлари етиб борган. Ҳозирда ёнғин сабаби ҳамда келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь