Тошкентда 4 та машина иштирокидаги ЙТҲда ҳайдовчилардан бири жароҳат олди
3-саҳифа
−
03 Февраль
2081Жорий йилнинг 31 январь куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида ҳайдовчилардан бири жароҳатланди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, соат 23:20 ларда туманнинг Мустақиллик ва Оққўрғон кўчалари кесишган чорраҳасида 1994 йилда туғилган A.T. бошқарувидаги Cobalt, 2001 йилда туғилган Ш.С. бошқарувидаги Onix, 2001 йилда туғилган З.Ш. бошқарувидаги Cobalt ҳамда 1979 йилда туғилган K.Б. бошқарувидаги Cobalt машиналари ўзаро тўқнашган. Рўй берган ЙТҲ оқибатида Onix ҳайдовчисига тез тиббий ёрдам ходимлари томонидан биринчи ёрдам кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 2024 йилда 9364 та йўл-транспорт ҳодисалари содир этилиши оқибатида 2203 нафар инсон ҳалок бўлгани ва 8901 нафар инсон тан жароҳати олгани хабар қилинганди. Ўтказилган ўрганишлар таҳлили йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун амалдаги қонун ҳужжатларида таъсир кўрсатувчи омиллар мавжуд эмаслигини ва бу билан жазо муқаррарлигининг етишмаслиги йўл-транспорт ҳодисалари кўпайишининг асосий сабабларидан бири бўлиб қолаётганини кўрсатмоқда.
LiveБарчаси