Тошкентда 4 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳри Яккасарой туманида 4 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълум қилди.

Кеча, 13 май куни соат 18:00 ларда Яккасарой тумани Шота Руставели кўчасида Matiz, Lacetti, Spark ва Isuzu русумли автомашиналар тўқнашган.

Ушбу ЙТҲ оқибатида 2 нафар фуқаро тан жароҳати олган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини ҳамда оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишларини сўраймиз”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Олтиариқ туманида микроавтобус юк машинасига бориб урилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Тошкент

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг