Тошкентда 4 та автомобиль тўқнашди

3-саҳифа

image

Тошкентда 4 та енгил автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати берган маълумотга кўра, кеча, 2 май соат 14:30 ларда Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Маннон Уйғур кўчасида ҳайдовчилар:

1) 1991 йилда туғилган У.Н. бошқарувидаги Matiz русумли;
2) 1987 йилда туғилган М.Ш. бошқарувидаги Lacetti русумли;
3) 1969 йилда туғилган А.А. бошқарувидаги яна бир Matiz русумли;
4) 1980 йилда туғилган Н.М. бошқарувидаги Nexia-3 русумли транспорт воситалари иштирокида тўқнашув содир бўлган ва ҳайдовчи У.Н. бошқарувидаги Matiz автомобили ағдарилган.

Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқлиги айтилмоқда.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ

Баҳолаганлар

161

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг