Тошкентда 4 нафар фуқаро жанжаллашди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрида 4 нафар фуқаро ўртасида жанжал юз берди. Оқибатда улардан бири жароҳатланди. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

Жорий йилнинг 6 май куни тахминан соат 14:30 ларда Олмазор тумани Талабалар кўчасида 3 нафар фуқаролар (Д.Ш., Х.Қ, А.И.) ҳамда уларнинг таниши У.Т. ўрталарида келишмовчилик оқибатида жанжал келиб чиққан. Шундан сўнг улар ўткир тиғли жисм билан У.Т.нинг қўлига тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчиларга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. 

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманганда 8 нафар шахс икки кишини гуруҳ бўлиб дўппослаб, пичоқлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

жанжал Тошкент шаҳри

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг