Тошкентда 4 кунлик Наврўз байрами тадбирлари дастури тайёрланди
Жамият
−
20 Март 2019
10325Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари учун Наврўз сайллари дастурини тайёрлаган. Байрам тадбирларини 21-24 март кунлари ўтказиш режалаштирилган. Бу ҳақда ҳокимлик Матбуот хизмати хабар берди.
Байрам тадбирлари ўтказиладиган жойлар:
Ўзбекистон Миллий кутубхонаси орқасида. Соат 12:00 дан 22:00 гача симфоник оркестри концерти ва гуллар фестивали ўтказилади.
Сайилгоҳ кўчасидаги фаввора олдида ва Алишер Навоий номидаги театр биноси. Соат 12:00 дан 19:00 гача вилоятлар кўргазмаси, DJ'лар фестивали ҳамда катта концерт дастурлари намойиш этилади.
Давлат хафсизлик хизмати автотураргоҳи. Соат 12:00 дан 20:00 гача “Шарқ бозори” ташкил этилади.
Зарафшон КСМ автотураргоҳи. Соат 12:00 дан 20:00 гача Миллий усталар кўргазмаси ташкил этилади.
"Hyatt regency" меҳмонхонаси. Соат 12:00 дан 18:00 гача Миллий ўйинлар ташкил этилади.