Тошкентда 37 марта “штраф”га тушиб, уларни тўламай юрган ҳайдовчи аниқланди
3-саҳифа
−
07 Ноябрь 2020 11880 1 дақиқа
Тошкент вилоятида 37 маротаба қоидабузарлик содир этиб, жарималарни вақтида тўламаган ҳайдовчи аниқланди. Бу ҳақда ИИББ Ахборот хизмати хабар беради.
Маълум бўлишича, Янгийўл туманида Spark автомобили ЙҲҚни бузганлиги учун ЙПХ инспектори томонидан тўхтатилиб, электрон маъмурий баённома расмийлаштирилган. Бу жараёнда автоулов жорий йил давомида 37 маротаба қоидабузарлик содир этиб, белгиланган жарималарни ўз вақтида тўламаганлиги аниқланган. Автоулов қарздорлик ундирилгунга қадар жарима майдонига вақтинчалик жойлаштирилди.
Жиноят Кодексининг 291-моддасига кўра, йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима солиш ҳақида қарор чиқарилган кундан эътиборан ҳайдовчи олтмиш кун ичида жарима тўламаган тақдирда, бу масалада ваколатли орган раҳбарининг ёзма кўрсатмасига биноан, иш юритиш якунига етгунга қадар автоулов ушлаб турилиши керак.
Динара Юсупова
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь