Тошкентда 34 та автобус йўлакчалари ташкил этилади
Жамият
−
21 Декабрь 2022 4885 2 дақиқа
Тошкент шаҳрида 475 кмга яқин 34 та алоҳида автобус йўлакчалари ташкил этилади. Бу ҳақда ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл-ҳаракати хавфсизлиги бошқарма бошлиғи Фазлиддин Тошкенбоев маълум қилди.
Тошкенбоевнинг таъкидлашича, биринчи навбатда Алишер Навоий, Беруний, Амир Темур ва Фарғона йўли сингари марказий кўчалар бўйлаб автобус йўлачаси ташкил қилинади. Қолган кўчаларни қамраб олиш учун эса 1−2 ой талаб этилади. Сабаби йўлакчаларни бўяшда об-ҳаво шароити ҳам ҳисобга олинади.
Қайд этилшича, йўлакчалардан автобуслардан ташқари фақатгина тез ёрдам, ёнғин хавфсизлиги ва ИИВ автомобиллари ҳаракатланиши мумкин. Қолган автотранспорт воситаларига эса ҳаракатланиш тақиқланади ва бу тегишли жавобгарликка сабаб бўлади.
“Аммо ҳар қандай автомобилга маълум сабабга кўра, масалан, йўл ёқасидаги объектларга ёки кўчага кириш учун ушбу йўлакдан фойдаланишга рухсат этилади”, дейди Фазлиддин Тошкенбоев.
Йўлнинг ўнг томонидаги кўчалар ёки объектларга кириш учун йўлакчаларда узуқ чизиқлар мавжуд бўлиб, тахминан 40−50 метр масофа белгиланади. Кўча ёки объект бошланган жойда ушбу узуқ чизиқларнинг таъсир доираси тугайди ва автомобиллар автобуслар учун мўлжалланган йўлакчани бўшатиб қўйишлари талаб этилади.
ЙҲХХ алоҳида ажратилган тасмаларда ҳаракатланиш ёки тўхташ тартиби бўйича видеойўриқнома ишлаб чиққан.
Аввалроқ Шавкат Мирзиёев парламентга мурожаатномасида жамоат транспорти билан боғлиқ вазиятга эътибор қаратиб, Наврўз байрамигача республикага 2000 та автобус олиб келинишини айтган (шунинг ярми Тошкент шаҳри учун), бу орқали 300 та маҳалладаги 1 миллион аҳолининг узоғи яқин бўлишини таъкидлаганди.
Соҳиба Комиловна
Live
Барчаси