Telegram
Биринчи билинг!
3-саҳифа
−
12 Декабрь 2022
3151Бугун, 12 декабрь куни Тошкент шаҳрида 3 та автомобиль иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу ҳодиса соат 12:00 да Олмазор тумани “Фаробий” кўчасида содир бўлган. Йўл транспорт ҳодисаси 3 та машина, яъни Cobalt, Spark, ва Captiva иштирокида бўлган.
Мазкур йўл транспорт ҳодисаси оқибатида Spark русумли транспорт воситаси йўловчиси М.Р. тан жароҳати олган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида пиёдалар ўтиш йўлагида Cobalt 13 ёшли қизни уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетганди.
LiveБарчаси