“Урдию сурди”. Қашқадарёда Cobalt 13 ёшли қизни уриб, қочиб кетди (видео)

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида пиёдалар ўтиш йўлагида Cobalt 13 ёшли қизни уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетган. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 5 декабрь куни тахминан соат 20:00 ларда Қарши шаҳар “Насаф” кўчаси яқинида пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётган қизни Cobalt русумли автомашина уриб юбориб, ҳодиса содир бўлган жойдан ғойиб бўлган. Оқибатда қиз жиддий тан жароҳати олиб, шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Ушбу ЙТҲ йўлга ўрнатилган кузатув камерасида қайд этилган. Унда тасвирланган видеода пиёдалар ўтиш йўлагидан йўлни кесиб ўтаётган қизни Cobalt русумли автомашина катта тезликда уриб, бир неча метрга ирғитиб юборгани акс этган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 266-моддаси 1-қисми ва 117-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳолат юзасидан вилоят миқёсида автомашинани қидириб топиш бўйича ишлар ташкил этилган.

Аниқланишича, вояга етмаган қизни уриб юборган автомашинанинг давлат рақами белгиси бўлмаган.

Аввалроқ Бухоро вилояти Когон туманида Damas русумли автомобиль кўзи ожиз кекса аёлни уриб кетгани ҳақида хабар берилган эди.

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

376

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг