Тошкентда 3 та автомобиль иштирокидаги ЙТҲда бир ҳайдовчи ҳалок бўлди
3-саҳифа
−
13 Июнь
4599Бугун, 13 июнь куни Тошкентда учта автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа соат 01:00 ларда Чилонзор тумани Бунёдкор кўчасида содир бўлган. 1997 йилда туғилган ҳайдовчи М.А. бошқарувида бўлган Malibu-2, 1992 йилда туғилган А.З. бошқарувида бўлган Lacetti ҳамда 1991 йилда туғилган П.Л. бошқарувида бўлган Lada русумли автомашиналар иштирокида тўқнашув содир бўлган.
Йўл транспорт ҳодисаси оқибатида Malibu-2 автомашина ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.
“Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда,” дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 9 июнь куни Навоий вилоятида содир бўлган даҳшатли ЙТҲ оқибатида 6 киши ҳалок бўлганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь