Тошкентда 25 ёшли йигитнинг машинасидан “гашиш” топилди

3-саҳифа

image

Тошкент вилоятида 25 ёшли йигитнинг машинасидан қадоқланган гиёҳванд модда топилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Чирчиқ шаҳридаги Тиббиёт коллежи ёнида турган автомашинада шубҳали ҳаракатлар қилаётган шахслар шу ҳудудда тунги хизматни ўтаётган ҳудудий ИИБ патруль-пост хизмати ходимлари томонидан кўздан кечирилган. Жараёнда 25 ёшли фуқаро А.Х. га тегишли Matiz автомашинаси эшиклари орасида пакет ўрамларга қадоқланган “гашиш” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, холислар иштирокида ҳужжатлаштирилган.

“Ҳолат юзасидан ушланган шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек, уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида Lacetti русумли машинанинг салонидан тақиқланган модда топилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

гашиш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг