Тошкентда 23 ёшли йигит ЙТҲ қурбони бўлди
Жамият
−
06 Октябрь 2019
13167Бугун, 6 октябрь куни Тошкентнинг Олмазор туманида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 23 ёшли йигит ҳалок бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ЙТҲ соат 1:40 да Фаробий кўчасида содир бўлган. Nexia-3 автомобилини ишончнома билан бошқарувчи 23 ёшли Мираюб М. кўчани ёритувчи металл устун билан тўқнашган.
ЙТҲ натижасида ҳайдовчига оғир тан шикастлари етган бўлиб, у воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган. ЙТҲнинг тахминий сабаби: ҳайдовчи тезликни сезиларли даражада ошириб, бошқарувни йўқотган.
LiveБарчаси