Тошкентда 18 яшар қиз қидирувга берилди
3-саҳифа
−
22 Октябрь 2020
53214Тошкентнинг Олмазор туманида 18 яшар қиз уйдан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган. Қиз қидирувга берилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар бермоқда.
2002 йилда туғилган Фотима Маҳмуджон қизи Абзалова жорий йилнинг 14 август куни Олмазор тумани, Шифонур кўчаси, 71-уй манзили бўйича жойлашган уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган.
Белгилари: бўйи 170-175 см, қадди-қомати ўртача, сочлари узун оч жигар ранг, кўзлари тўқ қора, лаблари, қулоқлари ўртача, ияги тўғри.
Кийимлари: оқ-қора хол-хол гулли кўйлак, қора шиппак.
Қидирувга фойдали бўлиши мумкин бўлган маълумотни Олмазор тумани ИИО ФМБга қуйидаги рақамлар орқали маълум қилишингизни сўраймиз: 71-230-50-85, 71-230-50-86 или 102, 71-232-30-40, 71-232-40-50.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15