Тошкентда 18 ва 19 ёшли оғуфуруш курьерлар ушланди (видео)

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрининг Миробод туманида ёнида 33 дона ўрамда "гашиш" олиб юрган 18 ва 19 ёшли шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди. 

Унда қайд этилишича, ИИВ ҳамда Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти томонидан жамоат тартибини сақлаш мақсадида кучайтирилган тунги хизмат давомида Тошкент шаҳрининг Миробод тумани, Фарғона йўли кўчасида шубҳали хатти-ҳаракатлари билан эътиборни тортган икки нафар фуқаро тўхтатилиб, уларнинг шахсига аниқлик киритилган. Фуқароларнинг ён чўнтаклари кўздан кечирилганда, 2008 йилда, Самарқанд вилоятида туғилган фуқаронинг ёнидан 15 дона ўрамга жойланган ўткир ҳидли модда аниқланган. 

Шунингдек, унинг шериги 2007 йилда Самарқанд вилоятида туғилган фуқаронинг ёнидан эса 18 дона ўрамга ўралган ўткир ҳидли моддалар топилган. Фуқаролардан ушбу моддаларнинг нима экани сўралганда, улар мазкур моддалар “гашиш” гиёҳвандлик воситаси эканлигини маълум қилган. 

Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан фуқароларга нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда гиёҳванд моддалари савдоси билан шуғулланиб, ҳуқуқ-тартибот органларидан яшириниш учун чет элда қочиб юрган қидирувдаги 37 ёшли шахс АҚШда қўлга олингани хабар қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Ички ишлар вазирлиги Миробод гиёҳвандлик воситаси курьер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг