Тошкентда 14 нафар фуқарони чув туширган фирибгарлар ушланди
Crime
−
07 August 2023 5420 1 minute
Пойтахт Тошкентнинг Миробод туманида фуқароларга уй олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ўтказилган терговга қадар текширувда “C.Б.” МЧЖ раҳбари М.Н. ва бошқалар 14 нафар фуқарога Тошкент шаҳри ва вилоятидан кредитга уй олиб беришни ваъда қилиб, сохта шартномалар тузишган. Умумий ҳисобда 1,9 млрд сўм ва 18 минг 100 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August