Тошкентда 13 яшар болани уриб, машинасига “босиб” олиб кетган “участковый”га жиддий ҳайфсан берилди
Жамият
−
07 Октябрь 2020
9908Аввалроқ, Тошкентнинг Чилонзор туманида профилактика инспектори уйига кетаётган болани мажбурлаб шахсий машинасига ўтказиб, олиб кетгани ҳақида хабар берган эдик. Инспектор бола қаршилик кўрсатгани ва ёрдам сўраб бақиргани учун уни урган ва тепгани айтилганди. Тошкент шаҳар ИИББ ҳолатга муносабат билдириб, хизмат текширув бошланганини маълум қилганди.
Бошқарма ўтказилган текширув бўйича хулосаларини эълон қилди.
Хизмат текшируви якунига кўра Чилонзор тумани ИИО ФМБнинг етти нафар ходимларига нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилди. ИИО ФМБ бошлиғининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва тарбиявий ишлар бўйича икки нафар ўринбосарлари, ҳамда ИИО ФМБ ва 2-сон ИИБ профилактика хизмати раҳбар ходимлари, жами уч нафар ходимлар қатъий огоҳлантирилдилар. 19 сентябрь кунидан 20 сентябрга ўтар тунда навбатчилик қилган навбатчилик қисмининг катта инспекторининг ҳатти-ҳаракатлари интизомий кенгашда кўриб чиқилади.
Чилонзор тумани ИИО ФМБ 2-сон ички ишлар бўлими профилактика инспектори катта лейтенант Болтаев Диёрга жиддий ҳайфсан эълон қилинди.
"13 ёшли боланинг оиласидаги ҳолатни, хусусан, ўсмирнинг жиддий касаллигини (касаллик туфайли суд-тиббий экспертиза хулосаси чиқариш имконияти йўқ), онаси ёлғиз тарбия қилаётганини инобатга олган ҳолда Чилонзор тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан хонадондаги сантехника жиҳозларини таъмирлашда амалий ёрдам кўрсатилди. Ўсмирнинг оиласига кейинчалик ҳам ёрдам кўрсатиб борилади", дейилади пойтахт ИИББ хабарида.
LiveБарчаси