Тошкентда бир кунда 100 га яқин одамда коронавирус аниқланди
Жамият 18 Март 13:36
7293
-
Кеча, 17 март куни Ўзбекистонда 113 кишида коронавирус аниқланди. Янги ҳолатларнинг асосий қисми Тошкент шаҳрида қайд этилган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
17 март ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 80971 нафарни ташкил этмоқда.