Тошкентда бир кунда 100 га яқин одамда коронавирус аниқланди

Local

image

Кеча, 17 март куни Ўзбекистонда 113 кишида коронавирус аниқланди. Янги ҳолатларнинг асосий қисми Тошкент шаҳрида қайд этилган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

17 март ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 80971 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

•    6 нафари  Бухоро вилоятида,
•    1 нафари Жиззах вилоятида,
•    1 нафари Самарқанд вилоятида,
•    2 нафари Сурхондарё вилоятида,
•    2 нафари Хоразм вилоятида,
•    8 нафари Тошкент вилоятида,
•    93 нафари Тошкент шаҳрида аниқланган.

Кеча кун давомида Тошкент вилоятида 7 нафар ва Тошкент шаҳрида 76 нафар бемор коронавирусдан даволанишни тугатган.

Ҳозирда касалликдан соғайганлар жами 79533 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил қилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 816 нафар бемордан 141 нафари оғир, 23 нафари эса ўта оғир аҳволда.


Tags

Rate Count

324

Rating

3

Rate this article

Share with your friends