Тошкентда 1 сотих ернинг нархи қанча?

Бу қизиқ

image

2024 йилда Тошкентда бир сотих ер нархи 352 млн сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Марказий банкнинг 2024 йилдаги Ўзбекистон кўчмас мулк бозори таҳлилида маълум қилинди.    

Қайд этилишича, ўтган йили Тошкентда бир сотих ер нархи 352 млн сўмни ташкил қилган. Марказий банкнинг 2024 йил учун кўчмас мулк бозори таҳлилига кўра, бу бошқа ҳудудларга нисбатан анча юқори. Масалан, Тошкент вилоятида 1 сотих ер нархи ўртача 100 млн сўм бўлган. 

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида ер нархи сўнгги уч йил охирида қуйидагича бўлди: 

  • 2022 йил – 263 млн сўм; 

  • 2023 йил – 362 млн сўм;

  • 2024 йил – 352 млн сўм. 

Хусусан, 2024 йил давомида янги уйлар нархи сўмда 11,4 фоизга, долларда 6,7 фоизга ошган. Эски уйлар нархи эса 6,3 фоиз (сўмда) ва 1,8 фоизга (долларда) кўтарилган. Кўчмас мулк бозорида нархлар ўсиши 2023 йилга нисбатан сезиларли секинлашган бўлса-да, 2025 йилда кескин ўзгаришлар бўлиши кутилмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда бир кишининг бир ойлик минимал истеъмол харажатлари 669 минг сўм деб эълон қилинганди.

Моҳимбегим Маъруфалиева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Тошкент 1 сотих ер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг