Тошкентда 1 киши канализация чуқурига тушиб кетди (фото)
Жамият
−
10 Июль 2023
7911Пойтахт Тошкентда канализация чуқури ўпирилиши оқибатида бир киши тупроқ остида қолиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Келтирилишича, ҳодиса кеча, 9 июль куни Мирзо Улуғбек тумани Олтинтепа кўчасида жойлашган хонадонларнинг бирида юз берган. Соат 19:13 ларда уй эгалари томонидан канализация қувурини таъмирлаш мақсадида қазилган чуқурнинг ўпирилиши ҳамда бир фуқаронинг тупроқ остида қолиб кетгани бўйича Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.
Чақирувга кўра, олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида фуқаро хавфсиз жойга олиб чиқилган ҳамда тез тиббий ёрдам ходимларига топширилган. Айни вақтда унинг аҳволи яхшилиги айтилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь