Тошкентда ҳомиладор келин коронавирусдан вафот этди
Жамият
−
27 Июль 2020
13661Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ ўлим ҳолатлари тобора ёшариб бормоқда. Навбатдаги ҳолат 35 яшар аёл билан қайд этилди.
Тошкент шаҳар Чилонзор туманида яшаган 35 ёшли З.Х. (аёл) 15–20 июль кунлари шаҳар 7-сон туғруқ комплексида “3-ҳомиладорлик, икки томонлама пневмония, камқонлик” ташхиси билан стационар шароитида даволанган.
Унда COVID-19 инфекцияси тасдиқлангач, 20 июль куни шаҳар 3-сон туғруқ комплексига ўтказилган.
Ушбу шифохонада унга COVID-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги асорати билан кечган.
Беморнинг аҳволи асосий касаллик асоратлари ҳисобига кескин оғирлашиб, мутахассислар томонидан ўтказилган реанимацион чораларга қарамай ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.